“Бавария”нинг собиқ футболчиси Файзуллаевни мақтади

Спорт

image

“Бавария”нинг собиқ ҳужумчиси Ивица Олич Мюнхен клуби ЦСКАнинг ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. 

“Бавария”нинг Файзуллаевга қизиқиши ҳақида ҳозирча ҳеч нарса билмайман. Агар мюнхенликлар уни кузатиб бораётган бўлса, бу унинг даражасидан далолат беради, лекин Файзуллаев нафақат бир нечта индивидуал ўйинларда, балки бутун мавсумда ўзини кўрсатиши муҳим. Аббосбекда яхши хислатлар борлиги кўзга ташланмоқда”, дейди Олич.

20 ёшли Файзуллаев 2023 йилнинг ёзида ЦСКА футболчисига айланганди. Футболчи “армиячилар” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда Москва клуби РПЛ турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 14 ўйинда 4 та гол урди ва терма жамоа билан биргаликда 2024 йилги Осиё Кубоги чорак финалига қадар етиб борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария ЦСКА Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг