“Бавария”нинг муҳим футболчиси икки ой футболдан четда қолиши мумкин
Спорт
−
03 Ноябрь 2023 3991 1 дақиқа
“Бавария”нинг нидерландиялик футболчиси Маттейс де Лигт жароҳат туфайли 6 ҳафтадан кўпроқ муддатгача майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Bayern & Germany хабар берди.
Ҳимоячи Германия кубоги доирасида “Саарбрюкен”га қарши ўйинда (1:2) тиззасидан жароҳат олди. Дастлабки тикланиш 4-6 ҳафтагача давом этиши кутилмоқда.
2 ноябрь кунги текширувдан сўнг футболчига қўйилган ташхис жиддий бўлган. Клуб де Лигтни 8 ҳафтагача ўйинларни ўтказиб юборишидан хавотирда.
Жорий мавсумда де Лигт Бундеслигада 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Ҳимоячининг немис клуби билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, де Лигтнинг қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь