“Бавария” МЮ етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Спорт
−
26 Октябрь
1690Германиянинг “Бавария” клуби Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасининг 26 ёшли вингери Маркус Решфордга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.
Манбага кўра, англиялик футболчига Мюнхен клуби билан бир қаторда ПСЖ ва “Марсель” ҳам оғиз солмоқда.
Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча турнирлар доирасида 13 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.