“Бавария” мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди

Спорт

−

image

Ёзда Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо учун курашга қўшилиши мумкин. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида “Лацио”дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) “Бавария” раҳбарияти келгусида Тухель ўрнига номзод қидиришни бошлаган. Вариантлардан бири - “Байер”ни бошқаётган Хаби Алонсо. Клубда Томасни мавсум ўрталарида ишдан бўшатиш варианти ҳам бор.

Маълумот учун, “Бавария”нинг навбатдаги учта ўйини - “Бохум”, “РБ Лейпциг” ва “Фрайбург”га қарши ўтказади ва мазкур баҳслар Тухелнинг жамаодаги келажаги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Германия чемпионатининг 2023/2024 йилги мавсумида “Бавария” 50 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам “Байер”дан беш очко ортда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг