“Бавария” энг қалтис вазиятда жамоавий машғулотларга киришди

Спорт

image

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалгани боис барча футбол учрашувлари номаълум муддатга қолдирилган эди. Бутун дунёда карантин жорий этилганидан сўнг, барча футбол клублари жамоавий машғулотларни тўхтатди. Дунё бўйлаб қалтис вазият бўлаётганига қарамай, Мюнхеннинг "Бавария" клуби жамоавий машғулотларга киришди. 

Маълумот ўрнида, жорий йилда "Бавария" клуби Германия чемпионатида 25 учрашув ўтказиб, 55 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 274 589 нафарни ташкил этади. 69 488 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 264 840 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайиб кетган.

Германияда коронавирусга чалинганлар 100 338 кишини ташкил этмоқда. Ушбу инфекция орқали вафот этганлар 1602 кишига етди. 28 700 нафар инсон коронавирус пандемиясидан бутунлай соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Бавария Коронавирус Машғулот

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг