“Бавария” ҳужумчисига “Барса” ва “Челси” харидор

Спорт 2015
image

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Кингсли Коман раҳбарият билан 2023-йилда тугайдиган шартномани янгилаш борасида келиша олмаяпти.

“Sport Bild” нашрининг ёзишича, 25 ёшли футболчи йилига 10 миллион евро миқдорида олувчи маошини 20 миллионга кўтаришни хоҳламоқда. Бироқ Мюнхен клуби бу таклифга рози бўлмай, йилига 13 миллион евро маош таклиф қилган.

Команнинг агентлари мижозининг шартнома муддати тугагандан сўнг клубни эркин агент мақомида тарк этиш вариантини таклиф қилмоқда. Вазиятни вингерга қизиқиш билдираётган “Барселона” ва “Челси” кузатиб бормоқда. 

Каталонияликлар янги бош мураббийи бўлиши кутилаётган Хави уни жамоага олиб келишни раҳбариятдан сўраган. Шу сабабли, “Барса” футболчи учун немис клубига 40 миллион евро таклиф қилмоқчи. “Transfermarkt” порталига кўра, футболчининг айни дамдаги трансфер нархи эса 55 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 2.9
t
×