“Batmobile” ва самолёт: Неймар ўзининг қимматбаҳо коллекциясини кўрсатди (видео)
Спорт
−
07 Январь 2041 1 дақиқа
Бразилиялик футбол юлдузи Неймар ўзининг қимматбаҳо “Batmobile” автомобили ва самолётлар коллекциясини намойиш қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Неймарнинг ушбу коллекцияси 65 миллион долларга баҳоланмоқда. Коллекцияда тахминан 45 миллион долларга баҳоланган шахсий Dassault Falcon 900LX бизнес самолётини ҳам бор. Шунингдек, у тахминан 9 миллион долларга баҳоланган Airbus H145 вертолётини ҳам тармоқларда намойиш қилди.
Тўпламдаги энг ноёб деталь эса тахминан 2 миллион долларга баҳоланган “Batmobile”нинг нусхаси бўлиб, бу машина мухлисларнинг эътиборини тортмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар Бразилиянинг “Сантос” клуби билан амалдаги шартномани узайтирганини маълум қилган эди. Ҳужумчининг янги меҳнат шартномаси 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Live
Барчаси