Башар Асаднинг яқин ҳамкори Моссад агенти бўлиб чиқди
Олам
−
15 Ноябрь 2025 10545 2 дақиқа
Сурия ҳарбий разведкасида энг юқори лавозимлардан бирини эгаллаган собиқ генерал Холид ал-Ҳалабий Австрияда ҳибсга олиниб, ҳарбий жиноятларда айбланган. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Генерал ҳозирда Австрияда Башар Асад даврида содир этилган жиноятлар учун судланмоқда. Ўн йилдан ортиқ вақт давомида у уруш жиноятлари бўйича терговчилардан қочиб, Париж ва Венада яшаган. Австрия прокурорларига кўра, уни камида иккита Ғарб разведка агентлиги ҳимоя қилган.
Ал-Ҳалабий ўтган йилнинг декабрь ойидан бери ҳибсда. Мустақил терговчиларга уни топишга ёрдам берган маълумотлардан бири унинг Будапештдаги кўприкда акс этган ижтимоий тармоқларга жойлаган фотосурати бўлди.
Австрия терговчиларининг иддао қилишларича, Асад хавфсизлик хизматининг собиқ зобити 2013 йилда Суриядан қочиб кетгунга қадар Исроил разведка идораси бўлмиш Моссадда қўшалоқ агент бўлиб ишлаган. У Парижга борган, бироқ 2015 йилда ғойиб бўлган.
Австрия прокурорининг даъво қилишича, Моссад ва бир гуруҳ австриялик разведка ходимлари ёрдами билан Ал-Ҳалабий автомобилда Европа бўйлаб Австрия чегарасига етказилган. Австрия разведкачилари мустақил ҳаракат қилиб, уни Венага кузатиб қўйган.
Сурия режими қурбонлари генерални 2011-2013 йилларда режим мухолифларини қийноқларга буюрган ва қатнашган шафқатсиз садист деб билади.
Ҳозир 62 ёшда бўлган Ҳалабий Сурия Бош разведка бошқармасининг Раққадаги 335-бўлимини бошқарган ва шаҳар қулаганидан кейин Туркия ва Иордания орқали Европага қочиб кетган. Унга Европа Иттифоқининг бир қанча давлатларида хавфсизлик хизматлари қизиқиш билдирган. У Европада фош этилган қийноқларда гумон қилинаётган Сурия ҳукуматининг энг юқори мартабали амалдори.

Олдинроқ Австрия матбуоти исроилликлар юқори мартабали разведка ходимини ёллашга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берган эди. Бу Ҳалабий эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия расмийлари собиқ президент Башар Асад ҳукмронлиги даврида машҳур Седная қамоқхонасида маҳбусларни қатл қилишда айбланган собиқ ҳарбий амалдорни ҳибсга олганди. Унинг исми генерал-майор Акрам Саллум ал-Абдуллоҳ бўлиб, ички ишлар вазирлиги Дамашқ вилояти аксилтеррор бўлими раҳбари эди. У бир қанча лавозимларни эгаллаган, айниқса, собиқ тузум даврида, 2014-2015 йилларда мудофаа вазирлигида ҳарбий полиция қўмондони бўлган.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль