Асад даврида маҳбусларни қатл эттиришда айбланган генерал ушланди

Олам

image
Асад режими остидаги Сурия қамоқхоналаридан озод қилинганлар ҳақида нималар маълум? (видео) north_east

Асад режими остидаги Сурия қамоқхоналаридан озод қилинганлар ҳақида нималар маълум? (видео)

Дамашқ яқинида Асад режими қурбонларининг оммавий қабри топилди north_east

Дамашқ яқинида Асад режими қурбонларининг оммавий қабри топилди

Сурия расмийлари собиқ президент Башар Асад ҳукмронлиги даврида машҳур Седная қамоқхонасида маҳбусларни қатл қилишда айбланган собиқ ҳарбий амалдорни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Унинг исми генерал-майор Акрам Саллум ал-Абдуллоҳ бўлиб, ички ишлар вазирлиги Дамашқ вилояти аксилтеррор бўлими раҳбари эди. Қайд этилишича, у бир қанча лавозимларни эгаллаган, айниқса, собиқ тузум даврида, 2014-2015 йилларда мудофаа вазирлигида ҳарбий полиция қўмондони бўлган.

Вазирлик Абдуллоҳнинг “Седная қамоқхонасидаги маҳбусларга нисбатан жиддий қонунбузарликлар содир этишга алоқадорлиги”ни таъкидлаб, уни ҳарбий полиция қўмондони бўлган даврида Седная ҳарбий қамоқхонасида маҳбусларни қатл қилиш учун бевосита жавобгар бўлганликда айблади.

Дамашқ ташқарисида жойлашган ушбу қамоқхона 50 йилдан ортиқроқ вақтдан кейин, Башар Асад 2024 йилнинг декабрь ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг тугатилган Асадлар оилавий бошқарувининг энг даҳшатли рамзларидан бири эди.

Халқаро Амнистия ташкилоти ушбу муассасани “Одам сўйиш жойи” деб атади. Амнистия ташкилотининг 2017 йилги ҳисоботида айтилишича, мамлакатда уруш бошланган 2011 йилдан буён қамоқхонада “қотиллик, қийноқлар, мажбуран йўқ қилиш ва қирғин” кенг авж олган. Ҳуқуқ ташкилоти бу амалиётлар инсониятга қарши жиноятлар эканини таъкидлаган. Асад ҳукумати ўша пайтда Амнистиянинг даъволарини “асоссиз” ва “ҳақиқатдан маҳрум” дея рад этиб, Суриядаги барча қатлларнинг қонуний тартибда амалга оширилишини таъкидлаганди.

“Human Rights Watch”нинг 2014 йилги ҳисоботи қамоқхонадаги собиқ маҳбусларнинг муассасадаги оммавий ўлимлар ҳақидаги маълумотларини тасдиқлаган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2011-2018 йиллар орасида 30 мингдан ортиқ маҳбус қийноқлар, тиббий ёрдам йўқлиги ёки очлик оқибатида қатл этилган ёки ҳалок бўлган. Озодликка чиқарилган бир неча маҳбусларнинг ҳисоб-китобларига асосланиб ёзилишича, 2018 йилдан 2021 йилгача камида яна 500 маҳбус қатл этилган. Маълумотларга кўра, Суриядаги урушнинг дастлабки 5 йилида, Башар Асад қамоқхоналарда махфийлик режимида 5000 дан 13 минггача маҳбусни қатл этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг ҳукмронлик йилларидаги қатллар, қийноқлар ва шафқатсизликлар оқибатида Дамашқ ташқарисидаги Ал Маззеҳ ҳарбий аэродромида бўлган ҳибсдаги мингдан ортиқ Сурия фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Башар Асад Седная қамоқхонаси Акрам Саллум ал-Абдуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг