Башар Асадни заҳар билан ўлдирмоқчи бўлишди – ОАВ
Олам
−
02 Январь 2025 18934 1 дақиқа
Россиядан бошпана топган Суриянинг собиқ президенти Башар Асад суиқасдда заҳарланган бўлиши мумкин ва у нафас олишда қийналмоқда. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.
Хабарларга кўра, Сурияда ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асадга суиқасд уюштирилган. Россиядаги собиқ жосус томонидан юритилиши айтиладиган "Генерал СВР" канали Асад 29 декабрь куни ўзини ёмон ҳис қилганини ёзди. Каналга кўра, 59 ёшли Асад тиббий ёрдам сўраган ва “қаттиқ йўталиб, бўғила бошлаган”. Шунингдек, Асад ўз квартирасида даволангани ва душанба куни аҳволи барқарорлашгани айтилган.
"The Sun" нашрининг ёзишича, тиббий текширувлар Асаднинг танасида заҳар борлигини кўрсатган, бироқ Россия томонидан на суиқасдга уриниш, на Башар Асаднинг соғлиғи хақидаги хабарлар расман тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Башар Асаднинг рафиқаси Асманинг эри билан ажрашиб, Лондонга кетмоқчилиги хабар қилинганди. Бироқ кейинчалик унинг Буюк Британияга қайтиши амалда тақиқлангани маълум бўлди. Лондонда туғилган 49 ёшли фуқаронинг паспорти муддати тугагани сабабли уйига қайта олмайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь