Барселона 1 аср ичидаги энг иссиқ ойни бошидан ўтказди

Олам

image

Испаниянинг Барселона шаҳрида сўнгги 100 йилдаги энг иссиқ июнь ойи қайд этилди. Бу ҳақда Испания метеорология институти маълумот берди.

Маълум қилинишича, шаҳарда 1914 йилдан бери олиб борилган ҳарорат кузатувлари асосида 2025 йилнинг июнь ойи энг иссиқ деб топилган. Бу йил июнь ойидаги ўртача ҳарорат 26 даражани ташкил этган. Илгари энг иссиқ июнь 2003 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ўртача ҳарорат 25,6 даражани ташкил қилган эди.

Июннинг энг юқори ҳарорати эса 30 июнь куни кузатилган – 37,9 даража.

Европанинг кўплаб шаҳарлари жазирама иссиқ ҳарорат таъсирида бўлиб турибди. Италия, Германия, Бельгия ва Франция кучли жазирамага қарши турли чоралар кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ғарбий Европада 28-29 июнь – дам олиш кунлари иссиқ бўлиб, кўплаб шаҳарларда кундузи ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошганди. Испаниянинг Португалия билан чегарадош Эл Гранадо шаҳрида 46 даража қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Испания энг иссиқ ой 100 йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг