“Барселона” етакчиси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
06 Октябрь 2025 2394 1 дақиқа
“Барселона” ва Германия терма жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “TEAMtalk” нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Англия Премьер-лигасининг уч клуби – “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” – “кўк-анорранглилар” дарвозабони билан кейинчалик сотиб олиш имконияти билан ижара шартномасини имзолашга қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клуби раҳбарияти эса 33 ёшли дарвозабонни сотиш ниятида. Сабаби, жамоанинг янги испаниялик дарвозабони Жоан Гарсия Ла Лиганинг янги мавсуми стартида ўзини ишончли тарзда намоён этди. 24 ёшли Гарсия олтита ўйинда майдонга тушиб, тўртта тўп ўтказиб юборди ва 3 та баҳсда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.
Маълумот учун, Тер Штеген 2014 йилнинг ёзида “Барселона” сафига келиб қўшилган эди. Посбон Каталония клуби сафида 422 та ўйин ўтказиб, жамоа билан 6 марта Испания чемпионати ва мамлакат кубогида ҳамда 2014-2015 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март