“Барселона” ўртоқлик ўйинида “Базель” дарвозасига бешта гол урди

Спорт

image

Кеча, 16 август куни 2026-2027 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида Швейцариянинг “Базель” ва Испаниянинг “Барселона” клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда каталонияликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 33-дақиқада очилди. “Барселона”нинг янги ҳужумчиси Карим Адейеми Рафиньянинг узатмасидан кейин аниқ зарба бериб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

“Базель” 43-дақиқада жавоб голини урди. Иккинчи бўлим бошида, 49-дақиқада Ҳамза Абделькарим “Барселона”ни яна олдинга олиб чиқди. Ёш ҳужумчи Адейемининг узатмасидан унумли фойдаланди.

80-дақиқада Ламин Ямаль пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Швейцарияликлар 84-дақиқада Казим Олайгбе орқали яна бир бор гол уриб, фарқни битта тўпга қисқартирди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса “Барселона”нинг 18 ёшли футболчиси Жесси Бисиву ўзини кўрсатди. У 89 ва 90+1-дақиқаларда икки марта гол уриб, каталонияликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, Ханси Флик шогирдлари мавсумолди тайёргарлигининг навбатдаги учрашувида ишончли ғалабага эришди. Учрашувда “Барселона”нинг янги футболчилари Карим Адейеми ва Энтони Гордон ҳам майдонга тушди. Адейеми гол уришдан ташқари, Ҳамза Абделькаримнинг голига ҳам ассистентлик қилди.

“Барселона” учун мазкур баҳс мавсум олдидан муҳим тайёргарлик учрашувларидан бири бўлди. Каталония клуби кейинги баҳсда “Ал-Аҳли”га қарши Жоан Гампер кубогида майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг