“Барселона” уч нафар марказий ҳимоячини кузатмоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ҳозирда уч нафар марказий ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар чап оёқда ўйнайдиган футболчиларни ҳам кузатиб бормоқда. Каталонияликлар учун энг кўзга кўринган номзод – “Атлетик Бильбао” ҳимоячиси Аймерик Лапорт. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Пау Кубарси билан Испания терма жамоасининг марказий ҳимоясида ҳаракат қилган.

“Барселона” клуби шунингдек, “Лейпциг” ҳимоячиси Кастелло Люкебани ҳам кузатмоқда. Унинг шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган, аммо “Лейпциг” 23 ёшли футболчини арзонроқ нархга сотиши мумкин.

Шунингдек “Барселона” “Бетис” ҳимоячиси Натанга ҳам қизиқмоқда. Унинг товон пули ҳам 80 миллион еврони ташкил этади, бироқ севильяликлар футболчини арзонроқ нархга қўйиб юборишга тайёр. Натаннинг агенти аввалроқ “Барселона” томонидан футболчига қизиқиш борлигини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг