“Барселона” “Сити” футболчисини харид қилмоқчи
Спорт
−
18 Сентябрь 2021
2331“Манчестер Сити” ҳужумчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди. Манбага кўра, “Барселона” англиялик футболчини сотиб олмоқчи.
Таъкидланишича, испан клуби қишки трансфер ойнасида 26 ёшли футболчини сотиб олишни асосий мақсад қилиб қўйган. Каталония клуби ёзда Стерлингни ижарага олмоқчи бўлган, аммо футболчи Англияда қолишни афзал кўрганди.
Эслатиб ўтамиз, Раҳим Стерлинг жорий мавсумда барча турнирларда олтита ўйин ўтказди ва битта гол урди.
Маълумот учун, “Куинз Парк Рейнжерс” тарбияланувчиси ҳисобланган Стерлинг 2015 йилда “Ливерпуль”дан “Манчестер Сити”га ўтган эди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига этади. Унинг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси