“Барселона” шарманда бўлган ўйинда Месси яна бир рекордни такрорлади 

Спорт 20176
image

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалеснинг рекордини такрорлади. Бу ҳақда "Gracenote Live" хабар берган.  

Месси Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувида Парижнинг "ПСЖ" жамоасига қарши ўйинда гол урди. У ўйиннинг 27-дақиқасида пенальтини амалга оширди. 

Шу тариқа, аргентиналик футболчи Чемпионлар Лигасида кетма-кет 17 йилдан буён гол уриб келмоқда.  

Аргентиналик футболчига қадар бундай натижага фақат Рауль Гонсалес эришган.
Маълумот ўрнида, "Барселона" "ПСЖ"га (1:4) йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1594
Рейтинг: 3
Теглар
t
×