“Барселона” сафарда “Славия Прага”ни мағлубиятга учратди 

Спорт

image

Кеча, 21 январь куни UEFA Чемпионлар лигасининг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Улардан бирида Испаниянинг “Барселона” жамоаси сафарда Чехиянинг “Славия Прага” клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Васил Кушей ҳисобни очди. 34-дақиқага келиб Лермин Лопес мувозанатни тиклади. 42-дақиқада эса Лопес ўзининг иккинчи голини уриб, “Барселона”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Роберт Левандовскийнинг автоголи сабаб ҳисоб яна тенглашди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Дани Ольмо жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, каталонияликларни яна олдинга чиқарди. 70-дақиқада Левандовский гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Учрашув 4:2 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, “Барселона” Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 13 очко жамғарган ҳолда 9-ўринга кўтарилди. “Славия Прага” эса 3 очко билан 34-ўринда қолмоқда.

Навбатдаги турда каталонияликлар ўз майдонида “Копенгаген”ни қабул қилади. Прагаликлар эса “Пафос” майдонига сафар қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Барселона” “Славия Прага”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг