“Барселона” президенти Мессининг клубга қайтишини тасдиқлади (видео)

Спорт

image
0:00
0:00
download

Испаниянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта мухлислар билан суҳбат чоғида ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси тез орада Каталония клуби сафига қайтишини айтди.

Лапорта Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Хетафе”га (0:0) қарши ўйин олдидан трибунада мухлислар билан суратга тушди ва шу билан бирга мухлисларнинг саволларига жавоб қайтарди. Томошабинлардан бири “Барселона” президентига “Лионель Месси жамоага қайтадими?” деб, савол берди. Бунга Лапорта дарҳол жавоб берди: “Си” (“Ҳа”). 

Ижтимоий тармоқларда функционернинг мухлислар билан мулоқоти акс этган видео тарқалди.

Қайд этилишича, Бирлашган Араб Амирликларининг йирик компанияларидан бири “Барселона”га Месси билан шартнома имзолаши учун етарлича сармоя ажратади. Клуб ҳозирда Месси қайтиши учун барча мумкин бўлган имкониятларни ишга солмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг