“Барселона”нинг янги мавсумдаги сардори аниқланди
Спорт
−
10:14 502 1 дақиқа
“Барселона”нинг янги мавсумдаги асосий сардори бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Рафинья этиб тайинланди. Бу ҳақда “Yahoo Sports” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, “Барселона”нинг биринчи сардори Марк-Андре тер Штеген эди. Бироқ немис дарвозабони “Аякс”га ижарага берилди. Каталонияликларнинг вице-сардори Роналд Араухо эса “Ливерпуль”га ижарага ўтди.
Уларнинг жамоадан кетишидан сўнг ярим ҳимоячи Френки де Йонг “кўк-анорранглилар”нинг янги сардори бўлиши кутилган эди. Бироқ клуб сардорлик боғичини Рафиньяга беришга қарор қилди. Аввалроқ де Йонг жиддий жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.
Агар Рафинья ва де Йонг майдонга тушмаса, сардорлик боғичини Педри тақади. Кейинги навбатда эса ҳимоячи Эрик Гарсия туради.
Шу тариқа, 2026-2027 йилги мавсумда “Барселона”ни майдонда Рафинья бошқариб боради.
Live
Барчаси