“Барселона”нинг 16 ёшли аъзоси Испания суперкубоги тарихига кирди
Спорт
−
12 Январь 2024 4639 1 дақиқа
“Барселона” аъзоси Ламин Ямаль Испания Суперкубоги тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.
Ямаль 16 ёш-у 182 кунлигида турнир ярим финалида “Осасуна”га қарши ўйинда (2:0) гол урди.
Футболчи бу борада Гавининг рекордини янгилади. Гави 18 ёш-у 163 кунлигида мазкур мусобақада гол уришга муваффақ бўлган.
Таъкидлаш жоиз, Ямаль Ла Лига, Испания терма жамоаси ва Европа чемпионати саралаш босқичида энг ёш гол муаллифи ҳисобланади.
Live
БарчасиПромис Девидни интервью чоғида ари чақиб олди
27 Сентябрь