“Барселона” Неймарнинг трансфери учун айёрона режа тузди
Спорт
−
10 Август 2023
6010ПСЖ бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг минимал нархини белгилади, футболчи учун асосий даъвогар бўлган “Барселона” эса у билан шартнома имзолашнинг янги усулини топди. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.
Қайд этилишича, номи ошкор қилинмаган Саудия клуби ПСЖ ҳужумчиси Неймарни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар сотиб олиш ниятида. Дастлабки маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти мазкур режани уч томонлама амалга оширмоқчи, яни улар аввалига Неймарни Франция клубидан сотиб олиш ва уни “Барселона”га ижарага бериш, шу билан бирга унинг маошининг бир қисмини тўлашни режалаштирмоқда.
“Арабистон билан бўлган вариант Неймарга ёқмади, аммо Испанияда ўйнаш имконияти уни қизиқтириши аниқ. Айни пайтда уч томонлама операция бўйича музокаралар олиб борилмоқда, унинг давомида “Барселона” футболчи учун максимал иш ҳақи чегарасини белгилаши керак”, дейилади хабарда.
Ҳозирда Неймарда фаолиятини давом эттириш учун учта вариант бор: АПЛ, МLS ва Саудия Арабистони чемпионати.
Маълумот учун, 2017 йилда ПСЖ Неймарни “Барселона”дан рекорд миқдордаги 222 миллион еврога сотиб олган эди, унинг Париж клуби билан шартномаси 2025 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Саудия Арабистони клуби эса бразилиялик футболчи учун 400 миллион евролик шартнома тайёрламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ мураббийлар штаби Неймарнинг эҳтимолий трансферига халақит бермаслиги хабар қилинганди. Бироқ Каталония клубидаги молиявий аҳвол туфайли Неймарнинг “Барселона”га қайтиши даргумон.