“Барселона” Ла Лигадаги 2 та ўйинни Фликсиз ўтказади
Спорт
−
11 Декабрь 2024
1308Испания футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Фликни Ла Лиганинг 16-турида “Бетис”га қарши ўйинда (2:2) ўзини одобсиз тутгани учун жазолади.
“Бетис” билан баҳсда немис мутахассиси ҳакам билан баҳслашди ва бунинг учун қизил карточка олди. Бугун, 11 декабрь куни Флик тартиб-интизом қўмитаси қарори билан икки ўйинга дисквалификация қилинди. “Барселона” қарор устидан 10 кун ичида шикоят қилса бўлади.
Флик ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг ҳужумчи Витор Рокега нисбатан қўполлиги учун “кўк-анорранглилар” дарвозасига пенальти белгилаганидан кейин ўйин ҳаками Алехандро Руис билан баҳслашганди. Ҳакамнинг ҳисоботида айтилишича, Флик “техник майдонни тарк этгани, бақиргани, имо-ишоралар қилгани, қарорга норозилик билдиргани учун” майдондан четлатилган.
Маълумот учун, “Барселона” Испания чемпионатининг ортда қолган 17 та туридан кейин 38 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Барселона”нинг энг яқин таъқибчиси “Реал” ҳисобида 36 очко мавжуд, бироқ мадридликларнинг чемпионатда “Валенсия”га қарши 1 та қўшимча ўйини бор.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь