“Барселона” қайси футболчи учун Мессини “қурбон қилмоқчи”? 

Спорт 20435
image

Каталониянинг “Барселона” клуби “Боруссия Дортмунд” ўйинчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Sun” хабар берган.  

Норвегиялик билан шартнома имзолаш учун каталонияликлар форвард Лионель Месси билан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича ишларини қурбон қилишга тайёр. 

Аргентиналик футболчининг шартномаси жорий йил ёзда якунига етади. 

Ушбу мавсумда Холанд 39 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган. Месси эса майдонга 46 марта тушиб, 37 та гол урган ва 12 та голли пас берган. 

Маълумот ўрнида, “Барселона” Испания чемпионати турнир жадвалида 76 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1412
Рейтинг: 3
Теглар
t
×