“Барселона” Испания суперкубогининг 14 карра соҳибига айланди
Спорт
−
16 Январь 2023
325916 январга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Испания суперкубоги финалида азалий рақиблар “Реал” ва “Барселона” куч синашди.
Қизғин ва муросасиз ўтган баҳс якунида Каталония клубининг қўли баланд келди. “Кўк-анорранглилар” сафидан голларга Гави, Левандовски ва Педри муаллифлик қилган бўлса, “қироллик клуби”дан қўшимда дақиқада Бензема тўп киритишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, “Барселона” ўз тарихида 14 марта Испания суперкубогини қўлга киритди. Мадрид клуби ҳисобида эса 12 та суперкубок мавжуд. Суперкубок финалида “Реал”ни мағлуб этиш орқали “Барселона” устози Хави клуб мураббийи сифатида илк совринини қўлга киритди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023