“Барселона” Гризманн билан келишувга эришди
Спорт
−
16 Май 2019 5132 1 дақиқа
Франция терма жамоаси ва “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга яқин турибди.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби футболчига 5 йиллик шартнома ва йилига 17 млн евро маош таклиф қилган. Томонлар бу борада келишувга эришганлиги айтилмоқда.
“Барселона” томони Гризманнинг трансфери учун мадридликларга 120 млн евро тўлайди. Трансфер мавсум якунида расман эълон қилиниши кутилмоқда.