“Барселона”га янги мураббий тайинланди
Спорт
−
24 Май 2024 10425 1 дақиқа
Германиялик мураббий Ханс-Дитер Флик Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўзининг Х'даги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги шартнома 2026 йилга қадар мўлжалланган.
Ханс-Дитер бунгача “Бавария” клубини бошқарган ва мюнхенликлар билан 2020 йилда Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Ўша мавсумда Флик шогирдлари чорак финалда “Барселона”ни 8:2 ҳисобида мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий мавсум “Барселона”ни бошқарган Хави истеъфога чиқарилгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь