“Барселона”га кераксиз Коутиньо АПЛга қайтмоқчи

Спорт 1310
image

“Барселона” ярим ҳимоячи Филиппе Коутино билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Асосий тўсиқ бразилияликнинг юқори маош истаётгани бўлиши мумкин, шу сабаб аксарият клублар футболчини таклиф қилишга тайёр эмас. Фақатгина “Арсенал”да бразилиялик вингерни ижарага олиш варианти мавжуд.

Коутиньо айни дамда клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани учун Англия Премьер лигасига ёки Италия А сериясига қайтишни хоҳлайди. Бироқ, келишув амалга ошиши учун у маошини камайтиришга рози бўлиши керак. 

Шунингдек, Коутиньонинг агентлари “Эвертон”, “Тоттенхэм” ва “Лестер” билан ҳам алоқада. “Ньюкасл” у истаётган маошни бериши мумкин, лекин Филиппе саудияликлар қўл остидаги жамоага ўтишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида “Барселона” “Манчестер Сити” билан ҳужумчи Ферран Торрес трансфер борасида келишувга эришганини расман эълон қилди. 

Маълум бўлишича, 21 ёшли футболчи 2027 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган. Унинг товон пули бир миллиард евро этиб белгиланган.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.9
t
×