“Барселона” бутунлай тугатилиши мумкин
Спорт
−
29 Сентябрь 2023
20297Кеча, 28 сентябрь куни Каталониянинг “Барселона” клуби ва Испания Қироллик футбол федерацияси Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негреирага расман порахўрлик айблови қўйилди. “The Telegraph” хабарига кўра, бу ҳатто “Барселона”нинг дунё футбол харитасидан буткул йўқолиб кетишига ҳам олиб келиши мумкин.
“Агар томонлар суд жараёнида расман айбдор деб топилса, Хосе Негреира 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Воқеалар ривожи “Барселона” профессионал футбол клуби сифатида фаолиятдан четлатилишигача бориб етиши мумкин. Бу эса жамоанинг 124 йиллик фаолиятига чек қўйилиб, банкрот деб эълон қилиниши билан тугашидир”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Каталония клуби ўзига нисбатан бошланган суд тергови ҳақида расмий хабар олмагани ва ҳозирча жамоатчиликка баёнот бермаслигини билдирганди.