“Барселона” “Брюгге” билан дурранг ўйнади
Спорт
−
06 Ноябрь 1678 2 дақиқа
Кеча, 5 ноябрь оқшомида UEFA Чемпионлар лигаси доирасида Испаниянинг “Барселона” жамоаси Бельгиянинг “Брюгге” жамоаси майдонига сафар қилди. “Ян Брейдел” стадионида кечган баҳс жанговар 3:3 ҳисобидаги дурранг натижа билан якунланди.
“Брюгге” ўйинни тезкор гол билан бошлади. 6-дақиқада Карлос Форбснинг ўнг қанотдан берган узатмасини Николо Тресольди голга айлантирди. “Барселона” тезда жавоб қайтаришга ҳаракат қилди ва 8-дақиқада Ферран Торрес яқин масофадан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Форбснинг голи орқали “Брюгге” яна ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Иккинчи бўлимда “Барселона” ҳисобни тенглаштириш учун жиддий ҳаракат қилди. Учрашувнинг 61-дақиқада Ламин Ямаль ҳисобни тенглаштирди. Аммо 63-дақиқага келиб Форбс яна бир қарши ҳужумда гол урди ва “Брюгге”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
77-дақиқада “Барселона” Ламин Ямалнинг узатмасидан сўнг Христос Цолиснинг автоголи туфайли мувозанатни тиклади. Қўшимча вақтда, “Брюгге”нинг Ромео Вермант томонидан киритилган голи VAR орқали бекор қилинди, чунки футболчи посбон Шенсний билан тўқнашуви ҳужумда ўйин қоидасини бузилиши деб баҳоланди.
Шу тариқа, учрашув 3:3 ҳисобида якунланди. “Барселона” уч очкони қўлдан бой бериб, очколарини 7 тага етказган бўлса, “Брюгге”нинг очколари эса 4 тага етди.