“Барселона” Араухонинг ўрнига янги футболчи топди 

Спорт

image

“Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухонинг “Ливерпуль”га кетгандан сўнг унинг ўрнини  “Тоттенхэм” ҳимоячиси Кристиан Ромеро билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда “Football London” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” уругвайлик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан “Ливерпуль”га ижарага беришга рози бўлган. Араухонинг кетиши Каталония клубини аввал устувор вазифа ҳисобланмаган марказий ҳимоячи позицияси учун трансфер бозорига чиқишга мажбур қилган.

Хабар қилинишича, Араухонинг кетишидан сўнг “Тоттенхэм” ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг “Барселона”га ўтиш эҳтимоли ошган. Аргентиналик футболчига “Интер” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ унинг учун курашда “Атлетико Мадрид” асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

“Барселона”нинг Ромеро учун трансфер пойгасига қўшилиши деярли якунланиш арафасида турган бошқа келишувларга таъсир қилиши мумкинлиги таъкидланган.

Шунингдек, Араухонинг кетиши “Барселона”нинг маош жамғармасида қўшимча имконият яратади. Чунки хабарларга кўра, “Ливерпуль” ижара даврида уругвайлик ҳимоячининг маошини тўлиқ ўз зиммасига олади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг