“Барса” сенегаллик 19 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолайди 

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби Хорватиянинг “Кустошия” жамоаси футболчиси Микаил Файени сотиб олади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. 

Унга кўра, 19 ёшли чапақай футболчининг трансфери Каталония клуби учун 5 миллион еврога тушди.

Бунга қадар Файега “Боруссия” ва “Челси” жамоалари қизиқиш билдирган, лекин сенегаллик Испанияни танлади. 

Маълумот учун, Файе қишда “Кустошия” таркибига келиб қўшилган. 2022/2023 йилги мавсумда жамоа таркибида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Барселона футбол Хорватия Микаил Файе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг