“Барса” “Манчестер Сити”дан катта миқдорда қарздорлиги аниқланди
Спорт
−
30 сентябр 2022 5165 1 дақиқа
Испаниянинг “Барселона” клуби Ферран Торреснинг трансфери сабабли “Манчестер Сити”дан катта миқдорда қарз бўлиб қолган. Бу ҳақда “Catalunya Radio” хабар бермоқда.
Манба Каталония клубининг молиявий ҳисоботига таяниб, “Барселона”нинг “Манчестер Сити”дан Ферран Торрес трансфери учун яна 52 миллион евро қарзи борлигини айтмоқда
“Кўк-анорранглилар” ҳужумчини 2022 йилнинг қишида сотиб олганди. “Барселона” Ферран учун 55 миллион евро ва қўшимча бонуслар тўлаши назарда тутилган. “Барса” харид амалга оширилган вақтда Торрес учун “Сити”нинг ҳисоб рақамига бор-йўғи 3 миллион евро ўтказиб берган.
Маълумот учун, жорий мавсумда 22 ёшли футболчи “Барселона” сафида 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Кўк анорранглилар” Испания чемпионатининг ортда қолган 6 та туридан сўнг, 16 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 2-ўрнида бормоқда.
Live
БарчасиИИҚК Ҳормузда АҚШ дрон кемасини йўқ қилди
10 сентябр
Белгия Ўзбекистонга ўз элчисини тайинлади
10 сентябр