“Барса”га қайтиш: “Неймар миссияси”нинг барбод бўлиши сабаби маълум бўлди

Спорт 3060
image

Жоан Лапорта “Барселона” президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг, ПСЖ ҳужумчиси Неймарни Каталония клубига қайтармоқчи бўлган.

Хабар қилинишича, президент Неймарнинг “Барса”га қайтиш эҳтимолини муҳокама қилиш учун қўл остидаги икки ходимини Парижга юборган. Ўша суҳбат чоғида бразилиялик футболчи яна “кўк-анорранглилар” сафида ўйнашни хоҳлаётганини тан олган.

Бу масала ПСЖ раҳбарларидан бири “Барселона”нинг Неймарга бўлган қизиқишидан хабар топиб, отаси ҳисоб рақамига 20 миллион еврога яқин маблағ ўтказиб бериши билан ўз якунига етди. Манбаларга кўра, пул ПСЖда рўйхатдан ўтмаган ҳисоб рақамдан келиб тушган. 

Маълумот учун, Неймар 2013 йилдан 2017 йилга қадар “Барса”да ўйнаган. Бу вақт мобайнида бразилиялик вингер 186 ўйинда майдонга тушиб, 105 гол ва 76 та голли узатма муаллифига айланган. У, шунингдек, Испания кубоги, Ла Лига ва ЕЧЛда зафар қучган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 2.9
t
×