“Барса”да молиявий инқироз тугайдими? Клуб келаси мавсум катта пул ишламоқчи

Спорт 2358
image

Испаниянинг “Барселона” клуби 2022-2023 йилги мавсумда 1,3 миллиард евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда  “Diario Sport” нашри хабар қилди.

Манбага кўра, “кўк анорранглилар”нинг директорлар кенгаши иқтисодий прогнозни тайёрлаган. Унда айтилишича, 15 фоиз телевидение ҳуқуқларини АҚШнинг “Sixth Street” сармоявий компаниясига сотиш жамоага 400 миллион евро олиб келади. Олдинроқ, Америка компанияси клуб теле-ҳуқуқларининг 10 фоизини 200 миллион евродан кўпроқ маблағ эвазига қўлга киритган эди. Шунингдек,“Barsa Studios”нинг 24,5 фоиз улушини “Socios”га сотиш орқали яна қўшимча 100 миллион евро ишлаб олинади.

Қайд этиш керакки, яна 800 миллион евро клубнинг нормал фаолиятидан тушади. “Барса” умумий ҳисобда бу мавсум учун 900 миллион евро ишлаб олишни мўлжалламоқда. Ушбу маблағнинг 620 миллион евроси футболчилар ва ходимларга маош тўлашга кетади. Шу тариқа, каталонияликлар мавсум якунида 400 миллион евро фойда олишни кутмоқда.

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнасида Франк  Кессье ва Андреас Кристенсен эркин агент сифатида “Барселона” билан шартнома имзолади. Шунингдек, “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диас 58 миллион еврога ва Роберт Левандовски “Бавария”дан ва 45+5 миллион евро эвазига харид қилинди. Қолаверса, “Севилья” клуби футболчиси Жюль Кунде 50 миллион евро эвазига сотиб олинди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.1
t
×