Барча вилоят судларига раислар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан барча вилоятларга янги суд раислари тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан суд тизимининг ташкилий-тузилмасига ўзгартишлар киритилгани ортидан амалга оширилди. Мазкур фармонга мувофиқ, 2021 йилн 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилди.

Давлат раҳбарининг тегишли фармойишига кўра:

Ўткиржон Жумаев - беш йил муддатга Жиззах вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Ўткиржон Жумаев 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Луқмон Қодиров - беш йил муддатга Бухоро вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Луқмон Қодиров 1966 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Шуҳрат Камолов - беш йил муддатга Фарғона вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шуҳрат Камолов 1977 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ҳамидулла Қудратов – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва шунинг беш йил муддатга Навоий вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Ҳамидулла Қудратов 1959 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдуқаюм Маҳкамов – беш йил муддатга Қашқадарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Абдуқаюм Маҳкамов 1957 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Талъатжон Мелибоев – беш йил муддатга Андижон вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Талъатжон Мелибоев 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Баҳодир Полванов – беш йил муддатга Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Баҳодир Полванов 1979 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси судьяси лавозимида ишлаган.

Абдулқосим Рўзиқулов – беш йил муддатга Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Абдулқосим Рўзиқулов 1965 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Дилшод Тожибоев – беш йил муддатга Тошкент вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Дилшод Тожибоев 1972 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Олим Ҳайитов – беш йил муддатга Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Олим Хайитов 1969 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Аъзамжон Худойбердиев – беш йил муддатга Сирдарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Аъзамжон Худойбердиев 1977 йилда туғилган. Тайинловга қадар Сирдарё вилояти иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдурасул Эранов – беш йил муддатга Наманган вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Абдурасул Эранов 1961 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қонунга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.


Мақола муаллифи

Теглар

суд тайинлов

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг