Барча 1-синф ўқувчиларига Бердимуҳамедов номидан ноутбуклар берилади
Олам
−
30 Август 2023
32689Янги ўқув йилида Туркманистон мактаблари 76 минг 677 нафар биринчи синф ўқувчисини қабул қилади, уларга Президент Сердар Бердимуҳамедов номидан ўқиш учун ноутбуклар совға қилинади. Бу ҳақда “Туркманистон. Олтин аср” хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов тегишли кўрсатмани 25 август куни имзолаган.
“Саноат ва қурилиш материаллари вазирлиги “Aydyn gijeler” иқтисодий жамияти билан биргаликда мактабларга керакли миқдордаги компьютерларни жўнатди”, дейилади “Orient” ахборот агентлиги хабарида.
“Bilimli” брендининг ноутбуклари “Aydyn gijeler” жамияти томонидан ишлаб чиқилган. Улар туркман, рус ва инглиз тилларида мавжуд бўлган 11 та ўқув дастурини ўз ичига олиб, турли вазифаларни кечиктирмасдан бажариш имконини берувчи кучли процессор, катта ҳажмдаги оператив хотира ва тезкор графикалар билан жиҳозланган.