Банклардан 100 долларгача валюта олиш тартиби ўзгарди
Жамият
−
20 Октябрь 2019
9435Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ доллари ва унгача бўлган миқдордаги нақд чет эл валютасини сотишда улардан паспорт талаб этилмайди.
Ҳозирга қадар миқдоридан қатъи назар нақд чет эл валютасини сотишда паспорт талаб қилинган.
Маълумот учун, резидент бу - Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс ҳамда Ўзбекистонда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда турган жисмоний шахс.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь