Банкларда доллар курси 9500 сўмга етди
Жамият
−
23 Сентябрь 2019
5628Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистондаги тижорат банклари бир АҚШ долларини 9 500 сўмдан сотишни, 9 300 - 9 400 сўмдан сотиб олишни бошлади.
Америка валютаси курси Республика валюта биржасида ҳам ўсиб бормоқда. 20 сентябрь куни Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар якуни бўйича бир доллар 9 441 сўмга тенг бўлди - бу 19 сентябрдаги кўрсаткичдан 12 сўмга кўп.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 17 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини 1 доллар 9411 сўм этиб белгилаганди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 16 сўмга кўтарилган.