Банкир Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланди

Жамият

image

Бугун ,19 январь куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилиўда ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Мирзачўл тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Комил Адҳамович Холмуродов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига Шерзод Маликович Аҳмедов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.

Шерзод Аҳмедов 1978 йилда Зомин туманида туғилган 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети тамомлаган.

Шерзод Аҳмедов 2016 йилдан буён “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Комил Адҳамович Холмуродов Мирзачўл туманига 2018 йил ноябрь ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Мирзачўл

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг