Бангладешда талабани ваҳшийларча ўлдирганлар олий жазога ҳукм қилинди

Олам 11149
image

Бангладешда 2019 йилда ижтимоий тармоқларда ҳукумат сиёсатини танқид қилган ёш йигитни шафқатсизларча ўлдирганликда айбланган 20 нафар талаба ўлим, қолган 5 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ваҳшийларча ўлдирилган талаба 21 ёшли Абрар Фаҳаднинг жасади Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасинани Ҳиндистон билан имзоланган сув тақсимоти шартномасини танқид қилиб ёзган постидан бир неча соат ўтиб университет ётоқхонасида топилган.

Абрар Фаҳад олти соат давомида 25 нафар тенгдоши томонидан крикет таёқчаси ва бошқа тўмтоқ буюмлар билан калтаклаган.

Марҳум Фаҳаднинг отаси Баркат Улла журналистларга берилган жазодан мамнун экани айтиб, жиноятчиларга тайинланга жазо тез орада ижро этилишига умид билдирган. 

Бангладешлик прокурор Абдулла Абунинг берган маълумотларига кўра, айбланувчиларнинг қолган беш нафарига умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

Маълумотларга кўра, олий жазога ҳукм қилинганларнинг барчаси Фаҳад билан бирга Бангладеш муҳандислик ва технология университетида таҳсил олувчилар бўлган. Жиноятчилар 20 – 22 ёшлардаги йигитлар бўлган.

Озода Чориева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 573
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×