Бангладеш собиқ бош вазирига 50 дан ортиқ айблов қўйилди
Олам
−
23 Август
2273Бангладеш собиқ бош вазири Шайх Ҳасинага турли даҳшатли жиноятлар учун қўйилган айбловлар сони 51 тага етди. Бу ҳақда “The Daily Star” хабар берди.
Қайд этилишича, полиция ва суд июль-август ойларида мамлакат бўйлаб бўлиб ўтган аксилҳукумат намойишларида 500 дан ортиқ одамнинг ўлими ҳақида маълумотларни аниқлашда ва унга сабаб бўлган ҳолатларни ўрганишда давом этмоқда. Тасдиқланган маълумотларга кўра, ҳозирда собиқ ҳукумат раҳбарига намойиш иштирокчиларини ўлдиришда 42 та, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид, шунингдек, одам ўғирлаш бўйича 7 та айблов қўйилган.
Собиқ бош вазирдан ташқари яна 86 киши, жумладан, Авоми лигаси бош котиби Обайдул Қодир, собиқ ташқи ишлар вазири Ҳасан Маҳмуд, собиқ ички ишлар вазири Асадуззамон Хон ва Адлия вазирлиги раҳбари Анисур Раҳмонга ҳам худди шундай айбловлар қўйилган.
Айбланувчилар орасида собиқ бош вазирнинг синглиси Шайх Реҳана, ўғли Сажиб Вазед Жой ва қизи Сайма Вазед ҳам бор. Шайх Ҳасина сингари улар ҳам 2018 йилда касаба уюшмаси етакчисини ўғирлаш ва ўлдиришга алоқадорликда айбланмоқда. Барча айбловлар Халқаро жиноий трибунал судига топширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, собиқ ҳукумат раҳбари Шайх Ҳасина мамлакатдан қочиб кетганидан сўнг мамлакат парламенти тарқатиб юборилгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь