Балогун иши бўйича тафсилотлар очиқланди

Sport

−

image

АҚШ миллий терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги дисквалификациясини бекор қилиш тўғрисидаги қарор FIFA Интизом қўмитаси раиси, БАА вакили Муҳаммад Ал-Камалий томонидан якка тартибда қабул қилинган. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.

Манбага кўра, FIFA Интизом қўмитаси 18 нафар аъзодан иборат бўлса-да, қарор қабул қилиниши жараёнида қўмитанинг бошқа аъзолари иштирок этмаган ва улар билан маслаҳатлашилмаган.

25 ёшли Балогун Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Босния ва Герцеговинага қарши учрашувда (2:0) қизил карточка олган эди. Кейинчалик FIFA унинг бир ўйинлик дисквалификациясини бекор қилиб, жазони бир йиллик синов муддати билан алмаштирди.

Шу тариқа, америкалик ҳужумчи Бельгияга қарши 1/8 финал баҳсида майдонга тушиш имкониятига эга бўлди. Бироқ шунга қарамай АҚШ Бельгияга 4:1 ҳисобида имкониятни бой берди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends