“Балиқ бошидан сасийди”: адлия ходими пора билан қўлга тушди (видео)
Жамият
−
22 Июль 2023
19891Тошкент вилоятида Давлат хизматлари маркази ходими пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент вилояти Зангиота тумани ДХМ ходими ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн. АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтган. Шунингдек, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн. АҚШ долларини беришини талаб қилган.
“Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди”, деб хабар берган ДХХ.
Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда йўл қурилиш ташкилоти бошлиғи ва кадастр ходими пора билан ушланган эди.
LiveБарчаси