Балиқ бошидан – Прокуратурадаги порахўрликлар ҳақида Ортиқова нима дейди?

Интервью

Прокуратура тизимидаги порахўрлик буткул йўқ бўлдими? Бош прокурор нега жамоатчиликка таҳлилларни бермаяпти? north_east

Прокуратура тизимидаги порахўрлик буткул йўқ бўлдими? Бош прокурор нега жамоатчиликка таҳлилларни бермаяпти?

“Ҳалоллик вакцинаси”ни қаердан оламиз ёҳуд букурни гўр тўғрилайдими? north_east

“Ҳалоллик вакцинаси”ни қаердан оламиз ёҳуд букурни гўр тўғрилайдими?

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур видеоинтервьюда Светлана Ортиқова Прокуратура органларидаги порахўрликка ҳам тўхталди. 

Қамариддин Шайхов: — 10 йил деганда прокуратурага қайтдингиз. Бу жуда катта фурсат. Бу давр оралиғида давлат раҳбарияти ўзгарди, одамлар ўзгарди. Савия ҳам ўзгаряпти. Қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳам кўриб турибмиз. Прокуратурада нима ўзгарди? 

Светлана Ортиқова: — Дунё ўзгаряпти, давлатимиз ҳам ўзгаряпти. Янги Ўзбекистон бўлди. 

Қ.Ш.: — Бўла олдими?

С.О.: — Бўлди. Бунга 100 фоиз ишончим комилки. Янги Ўзбекистон пайдо бўлди. Мисол учун мен мана шунақа Ўзбекистон бўлишини хоҳлаган эдим. Эришамизми қачондир мана шундай Ўзбекистонга деган ўй бор эди.

Хорижий ҳамкасблар билан гаплашишда анча қийналган эдим. Ҳозир осон бўлди. Кўп нарсалар бор эди. Тилим боғлиқ эди. Лекин давлатни, халқни, қонунчилигимизни ҳимоя қилиш керак эди. Жуда қийин эди. Ҳозир анча осонлашди. Қонунчиликда ҳам, жамиятдаги ўзгаришда ҳам, давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси сабаб прокурор ва сиёсатчи сифатида халқнинг олдида тилимиз анча бурро бўлиб қолди. Хорижий ҳамксбларнинг олдида тилимиз анча бурро бўлиб қолди. Албатта, камчиликларимиз талайгина, лекин қилинган ишларни айтиш керак. Уни кўрсата билиш керак. Сизу бизнинг энг катта камчилигимиз ўз ишимизни кўрсатиб беролмаяпмиз. Баъзилар буни мақтанчоқлик деб ҳисоблаши мумкин, лекин қилинган ишларни айтиш керак. Бу ишларнинг замирида қандай машаққатли меҳнатлар ётибди. Қонунчиликдаги қандай ўзгаришлар ётибди. 

Қолаверса, халқимизда дунёқараш, савия ўзгарди. Агар халқимизда дунёқараш ва савия ўзгармаганда, ислоҳотлар мана шундай шиддат билан ҳаётга кириб келмаган бўларди. Шу маънода биз ўзимизни Президентнинг ёрдамчиси сифатида тан олишимиз керак. Чунки, Президентга сиз билан биз ёрдам бермасак, ташқаридан келиб ҳеч ким ёрдам бермайди. 

Очиқ бўлишимиз керак. Лекин камчиликларни ҳам тан олишга, ҳа камчиликларимиз бор дейишга ғайратимиз бўлиши керак. 

Қ.Ш.: — 10 йилда прокуратурада нима ўзгарди? Прокурорларда нима ўзгарди? 

С.О.: — Прокурорлар фаолиятига IT-технологиялар кириб келди. Бизнинг фаолиятимиз анча-бунча шаффоф бўлди. Шуни ҳам тан олиш керак. Лекин, баъзи воқеалар сабаб прокурорларнинг кайфияти синиб қолди, яхши томонга ўзгарармиканмиз, деб кўнгиллари анча сўнди. Прокурорларимиз интеллигент, маданиятли, маърифатли, профессионал бўлиши керак. Мана шуни тиклашимиз керак. 

Қ.Ш.: — Бўлиши керак... (!) Бўлолмади. 

С.О.: — Ҳаммаси эмас. Шуни ҳам тан олиш керак. Мана, журналистларнинг ичида битта журналист жиноят содир қилса, ҳамма журналистлар шунақа деб айтишга сиз билан бизда асос бўладими? Йўқ, журналистларнинг ичида ҳам ҳақиқатан қайғурадиган, ҳақиқатан ҳам ёниб Қалампир-чи бўладиганлар бор-ку. 

Қ.Ш.: — Балиқ бошидан дейилади. Бир эмас, бир, икки, уч...

С.О.: — Албатта, бу шармандалик. Буни ҳам тан олиш керак. Лекин, прокуратура тизимини сақлаб қолган, прокуратуранинг фаолияти орқали инсоннинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қиладиган прокурорлар ҳам бор-ку. Биз прокуратурани, албатта, халқчил прокуратурага, халқ прокуратурасига айлантиришимиз керак. Бошқа иложимиз йўқ. Ҳозир ўзга имкониятимиз ҳам йўқ. Шу мақсадга албатта эришимиз керак. Йўқса, биз Президентимизнинг бизнинг олдимизга қўйган вазифасини бажара олмай қоламиз. 

Мазкур суҳбатда Светлана Ортиқова қуйидагилар ҳақида ҳам гапирган: 

•    Прокуратура органларидаги порахўрлик;

•    2005 йилда юз берган Андижон воқеаларида қуролланган ҳарбийлар тинч аҳолига ўқ узгани;

•    Судлардаги ноҳақликлар ва судьяларни лавозимга тайинлашдаги иштироки;

•    Ҳамон икки хонали квартирада яшаши;

•    Сенатнинг қўмита раиси лавозимига тайинланганида йиғилишга Mercedes'да, аммо қизининг кофтаси, синглисининг костюмида оч боргани, уйи ёниб кетгани;

•    Куч ишлатар тузилмалар ўртасида лидерлик ва авторитетга бўлган интилиш;

•    Порахўрликда айбланган собиқ Бош прокурорлар;

•    Аввалги даврда тили боғлиқ бўлгани;

•    Мамлакатда жиноятчиликни яшириш ҳолатлари ҳақида очиқ гапирди. 

Ушбу видеоинтервьюнининг тўлиқ шаклани QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.  


 


Мақола муаллифи

Теглар

Светлана Ортиқова

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made