Балерина Гули Ҳамроева вафот этди
Маданият-санъат
−
16 Апрель 2023
16623Ўзбекистон халқ артисти, балерина Гули Ҳамроева 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар қилди.
Гули Ҳамроева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси ҳисобланади.
Унинг “Бахчирайский фонтан", ”Дон Кихот“, ”Эсмеральда“, ”Дилором“, ”Амулет любви“, ”Спартак" ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи партиялари миллий балет хазинасидан ўрин эгаллаган.
“Маданият ва туризм вазирлиги жамоаси Гули Раззоқовна Ҳамроеванинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.
Гули Ҳамроева 1946 йил Тошкентда туғилган. У Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроевни қизи. Гули Ҳамроева 1966 йил Тошкент хореография билим юртида таҳсил олган. Шу йили Навоий номидаги Катта опера ва балет театрида балет раққосасиси бўлиб ишлаган. У 2002 йилдан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабининг ректори лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь