Баку-Ереван ўртасидаги музокаралар  ЕИ ва АҚШ кўмагида бўлиши керак - Франция

Олам

image

Франция Арманистон ва Озарбайжоннинг қўшма баёнотини ҳамда икки томоннинг ярашуви, хусусан, маҳбусларнинг озод этилишини олқишлайди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

Франция бу келишмовчиликдан азият чекаётганларнинг  аҳволини яхшилаш йўлидаги биринчи қадам бўлишидан умид қилмоқда.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, икки Кавказ давлати ўртасидаги тинчлик битими бўйича музокаралар Европа Иттифоқи ва АҚШ кўмагида ўтиши мақсадга мувофиқ.

“Франция Европа Иттифоқи ва АҚШ кўмагида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик битими бўйича музокаралар қайта тикланишини қўллаб-қувватлайди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, унда барқарор тинчлик фақат халқаро ҳуқуқ, суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва икки давлат чегараларининг дахлсизлигини ҳурмат қилган ҳолда тикланиши мумкинлиги алоҳида айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу келишувга Рим Папаси ўз муносабатини билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Арманистон Баку-Ереван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made