Баку янги уруш бошлаш учун сабаб қидирмоқда – Пашинян
Олам
−
31 Март
5482Баку 1990 йилларда Ереван назоратига ўтган тўртта аҳоли пункти атрофидаги вазиятдан ҳарбий амалиётларни бошлаш учун баҳона сифатида фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати раҳбари Никол Пашинян кеча, 30 март куни Арташат шаҳридаги партиядошлари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Биз ҳеч қачон бу қишлоқлар ҳудудига даъво қилмаганмиз. Буни, айниқса, Озарбайжон минтақада янги кенг кўламли уруш бошлаш учун сабаб топишга ҳаракат қилаётгани бизга аён бўлган шароитда жуда аниқ айтиш керак", деган у.
Пашиняннинг билдиришича, Арманистоннинг сиёсий позицияси мамлакатнинг халқаро тан олинган чегараларидан ташқаридаги ҳудудларга, жумладан, Озарбайжон қишлоқларига даъво қилмасликдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Озарбайжон Арманистон томонидан босиб олинган 4 қишлоқни зудлик билан қайтаришни талаб қилган эди. 19 март куни Пашинян Арманистон-Озарбайжон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бошланганини маълум қилди.
LiveБарчаси