Баку ва Ереван чегара масаласида келишувга эришди

Олам

image

Баку ва Ереван Озарбайжон-Арманистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки томонлама комиссияларнинг қўшма иши тартибини мувофиқлаштиришни тезлаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг кеча, 3 ноябрь куни тарқатилган хабарида айтилади. 

“3 ноябрь куни Брюсселда Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафоев ва Арманистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян раислигида тегишли равишда делимитация, демаркация ва чегара хавфсизлиги масалалари бўйича томонлар комиссияларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар комиссияларнинг биргаликдаги фаолияти тартибини келишиш бўйича ишларни тезлаштиришга келишиб олдилар”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Озарбайжон ва Арманистон музокарачилари навбатдаги учрашув санаси ва жойини ишлаб чиқишга келишиб олгани айтилмоқда.  

6 апрель куни Брюсселда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель иштирокидаги йиғилишда эришилган келишувларга асосан Баку ва Ереван чегара делимитацияси бўйича комиссиялар тузди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг