Баку арманларнинг Қорабоғдаги 90 дан ортиқ жанговар позицияларини эгаллади

Олам

image

Озарбайжон Қуролли кучлари Қорабоғда аксилтеррор чораларини тўхтатиш бўйича келишувга эришгунга қадар арман қўшинларининг 90 дан ортиқ жанговар позицияларини назоратга олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Анар Эйвазов бугун, 20 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Ҳозирги соатга келиб Озарбайжон Қуролли кучлари 90 дан ортиқ жанговар позицияларни, шунингдек, бир қатор стратегик позицияларни назоратга олди”, дейди Эйвазов.  

Ҳарбий департамент расмий вакилининг сўзларига кўра, кубок сифатида еттита ҳарбий машина, тўртта миномёт, битта танк, иккита пиёда аскар жанговар машинаси ҳамда кўп миқдорда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар қўлга киритилган. 

Бугун, 20 сентябрь куни эрталаб Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар контингенти иштирокида маҳаллий вақт билан соат 13:00 дан Қорабоғда аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди

Эслатиб ўтамиў, 19 сентябрь куни Баку Арманистон ҳарбийларини ушбу ҳудуддан олиб чиқиш учун Тоғли Қорабоғда “маҳаллий аксилтеррор чоралари” бошланганини эълон қилди. Ереван уларнинг минтақада борлигини инкор этиб, содир бўлаётган воқеаларни “кенг кўламли тажовуз” деб атади. 

21 сентябрь куни Озарбайжоннинг Евлах шаҳрида Баку ва Қорабоғ арман аҳолиси вакилларининг “Озарбайжон конституцияси ва қонунлари асосида қайта интеграциялашуви” масаласи бўйича учрашуви бўлиб ўтади.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилиб, томонларни музокаралар столига чақирди

Россия Озарбайжоннинг ҳаракатларини қораламади, ҳарбий тўқнашув Озарбайжоннинг ўз ҳудудида бўлаётганини урғулади. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини айтди

2023 йилнинг 17 майида Европа Кенгашининг Рейкьявикдаги саммитида Пашинян Ереван Озарбайжоннинг ўз чегараларидаги суверенитетини, жумладан Тоғли Қорабоғни ҳам тан олишини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг