Баку Арманистонга қарши даъво қўзғатишини маълум қилди
Олам
−
28 Декабрь 2021
4248Озарбайжон яқин вақт ичида Қорабоғнинг Баку назоратига ўтган ҳудудларида атроф-муҳитга етказган зарари ва энергия ресурсларидан ноқонуний фойдалангани учун Арманистонга қарши халқаро судларга даъво қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Республика Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов маълум қилди.
“Яқин келажакда Озарбайжон халқаро арбитражга Арманистонга қарши бир қанча конвенциялар, биринчи навбатда, атроф-муҳитга етказилган зарар, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ даъволар юзасидан мурожаат қилади”, деган вазир.
Унинг қўшимча қилишича, бу 2022 йилда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги олдида турган вазифалардан биридир.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Арманистон БМТ Халқаро судида Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияга мувофиқ Озарбайжон билан суд жараёнини бошлади. Даъво аризасида Озарбайжонга қарши ўнлаб йиллар давом этган ва 2020 йил кузида Тоғли Қорабоғ устидаги қуролли можаро чоғида кун тартибига чиққан ирқий камситиш айбловлари бор. Озарбайжон 23 сентябрь куни Арманистон озарбайжонликларни қарши миллий ва этник келиб чиқишига кўра камситгани ва бу ҳолат давом этаётганини билдириб, қарши даъво билан чиқди. Иккала томон ҳам етказилган зарарни қоплаш ва суд жараёни давомида вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик учун вақтинчалик чораларни қўллашни талаб қилди.
7 декабрь куни БМТ Халқаро суди Озарбайжон ва Арманистондан икки давлат ўртасида ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияни бузганлиги бўйича суд жараёни давомида вақтинчалик чора сифатида ирқий адоват қўзғатилишининг олдини олишни талаб қилди. Ҳукмга кўра, ҳар икки томон келишмовчиликни чуқурлаштириши ёки низони ҳал қилишни мураккаблаштирадиган ҳаракатлардан ўзини тийиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь